Акциядорларнинг йиллик умумий йигилиши

Ғиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

 

“Гиждувон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2026 йил 27 май куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 11:00 да Ғиждувон туман, Позагари МФЙ, Панчплон к/к да “Ғиждувон пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини соат 10:00 да рўйхатга олиш бошланади. Жамиятнинг электрон манзили:info@gijduvonpaxta.uz

 

КУНТАРТИБИДАГИМАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2025 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2025 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5. Жамият ижроия органи раҳбарини тайинлаш ва у билан меҳнат шартномасини бир йил муддатга тузиш.
  6. Жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2025 йиллик ҳисоботини ва 2026 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2025 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  9. Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  12. 2026 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  13. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларнитасдиқлаш. (Иловадаги рўйхатга асосан).
  14. Жамият балансида бўлган ва бугунги кунда бўш турган бино ва иншоотларни белгиланган тартибда сотиш ёки улуш сифатида бошқа корхоналарга кириш.

Жамият акциядорларинингреестришакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 27 апрел2026йилҳолатигава акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри   (3 иш куни олдин) 21май 2026 йил ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт,ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Гиждувон пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Гиждувон туман, Позагари МФЙ,Панчплон қ/қ, электрон почта:info@gijduvonpaxta.uz, тел:(65) 221-65-65(225)